Хайр деманг кўришгунча денг
Чунки барибир қайтиб келасиз..
Муҳаббатнинг сарҳадлари кенг
Лек қадримни шунда биласиз
Хайр деманг кўришгунча денг
Кетмоқ осон қайтмоқлик қийин,
Ошиқликнинг азоблари тенг
Қийнаб борар кун ўтган сайин!
Хайр деманг, кўришгунча денг,
Жимжимадор сўзлар не керак?
Озор,алам муҳаббатга енг,
Тана эрур вужудга юрак!
Хайр деманг, кўришгунча денг,
Минг ашъорлар битиб висолга,
Севаман денг, соғинаман денг.
Мендек ишқдан бир қадди долга!
Хайр деманг , кўришгунча денг
ситамлардан ўлдирманг дилини.
Сизсиз оним асрларга тенг..
Тишлаяпман бу ожиз тилни..