" ОДНО "!
Статуслар ёзар рости йўқ,
"Друзья"лар кўп чин дўсти йўқ,
Шу эрмакка барча кўнгли тўқ, Хақиқатдан чалғитди "одно "!
Умр ўтар шундай нетларда,
Агент,mаil, хар-ҳил чатларда,
Олтинга тенг бу фурсатларда, Надоматдан чалғитди "одно"!
Ёддан чиқди тасбеху,зикр,
Яратганга қилмасмиз шукур,
Ортга боқиб айлайлик фикр,
Ибодатдан чалғитди "одно"!
Коментларда доим урушлар, Жилмайишлар,гох юз буришлар, Тўкилади хатто кўз ёшлар,
Адолатдан чалғитди "одно"!
Кечалар хам ором йўқ хатто,
Уйқудан ҳам интернет аьло
Бу соғликка катта муаммо,
Халоватдан чалғитди "одно"!
Ўз домига тортди бирдайин,
Хамма ёқни босди селдайин,
Охири ҳам эсиб елдайин,
Тубсиз жарга ирғитди" одно "!