Эр ва хотин ўттиз йил бирга ҳаёт кечирди. Ўттиз йиллик ҳаёти давомида аёл ҳар куни эрталаб ширмон нон ёпар эди. Бу иш анъанадек бўлиб қолган эди. Нонушта вақти аёл ширмой нонни ўртасидан кесиб, икки қисмига ҳам сариёғ суртди-да, одатдагидек ноннинг тепа қисмини эрига бераётганда бирданига тўхтаб қолди...
У ўйлади: “Бирга яшаганимга ўттиз йил тўлган бу кунда, ширмой ноннинг мен яхши кўрадиган седанали, қизариб пишган тепа қисмини ўзим ейишни хоҳлайман. Ўттиз йил мобайнида егим келса-да, бундан воз кечдим. Шу кунгача эрим учун намунали аёл бўлдим, солиҳ фарзандларни тарбия қилдим, қариндошларни иззат, дўстларини ҳурмат қилиб келдим. Вафодор, яхши бека бўлиб, уй-хўжалик ишларига қарадим, оилам