Висол окшомида азобда колиб,
Хатто алвидога бормади тил хам,
Бугун кайтар дунё, кайтар экан деб,
Ёр-ёр айтинг, йигласин у хам.
Севаман деб, такрор айтардинг,
Не сабабдан, корайди тун хам.
Висол окшомида худди мен каби,
Ёр-ёр айтинг, йигласин у хам.
Баланд чалинг карнай-сурнайни,
Бу бахтимдан яйрасин дил хам,
Менга бокиб, минг афсус килар,
Ёр-ёр айтинг йигласин у хам.
Ёнимдаги фариштам менинг,
Вафосидан уялар гул хам,
Мен бахтлиман, бахтимни куриб,
Ёр-ёр айтинг, йигласин у хам.
Энди кетар азобли тунлар,
Хижрон нима, хис этгин сен хам,
Алвидо эй бевафо гузал,
Ёр-ёр айтинг, йигласин у хам.
Ширин ширин ваъдагу учиб,
Тугадими у босган йул хам,