Самоларга боқиб, симлар
ортида,
Ҳажрингизда дилни ёкиб
соғиндим.
Қўмсаб дилим муҳаббатингиз
беҳад,
Булутларга маъюс боқиб,
соғиндим.
Изтироблар қуршаб олди
хаёлим,
Ўзим ҳам билмайман ўзимни
ҳолим.
Жавоби топилмас кўпдир
саволим,
Армонлар баҳрида оқиб
соғиндим.
Безди дилим баридан охир
бориб,
Мақсадга етказар йўлни
ахтариб,
Гўё осмондаги булутни ёриб,
Дилимда бир яшин чақиб
соғиндим.
Дил баҳрида бўрон довуллар
бўлди,
Қаърида садафлар, дурларга
тўлди,
Умидим гуллари очилмай сўлди,
Хазон япроқларин қоқиб
соғиндим.
Таскин олай дейман шеъру
қаламдан,
Ўзимни ўзим юпатиб аламдан,
Дилимдаги битмайдиган
ярамдан,
Шеърларима безак тақиб
соғиндим.