Тижорат ва ҳаёт
Амаким билан бўлган суҳбатларнинг бирида у киши тижорат ҳақида гапира: «Тижоратнинг қоидаси ҳамма пулни битта савдога тикмасликдир. Пулни бўлиб бўлиб икки хил, уч хил тижоратга тикиш керак. Чунки, бир турдаги тижоратга ҳамма борингизни тиксангиз, Аллоҳ кўрсатмасин, ўша тижорат касодга учраса, буткул куйиб қоласиз. Турли тижоратга бўлиб берсангиз, биридан куйсангиз, бошқаси юришиб туради ва зарарингиз ўрнини билдирмайди», деган эдилар. Мана шу гап ҳеч ёдимдан чиқмайди. Ўйлаб кўрсам, бу қоида фақатгина тижоратга эмас, балки ҳаётдаги кўп нарсаларга тааллуқли экан.
Ушбу қоидани аввало мақсадда қўллаш керак. Яшашдан мақсад биргина нарса билан чегараланмаслиги керак. Инсон ҳаётида