Кичкинтойлардан олинган сабоқлар (Мусофир биродарларимиз учун) 2015 йилнинг охирида, янги йил арафасида Россиядан қайтдим. Аёлим ва яқинда ўн ёшни қарши олиш арафасида турган қизимни олиб, бозорга бордик. − Қизим, топганим сенлар учун, − дедим қизимга. − Нима хоҳласанг олиб бераман, кўнглингга ёққан нарсани танла! − Менга ҳеч нарса керак эмас, дада, − деди қизим кутилмаганда. Негадир хурсанд бўлиш ўрнига унинг қовоғи солиқ, хафа эди. Сотувчига мурожаат қилдим: − Опажон, шу қизчамга тўғри келадиган бирорта чиройли этик танлаб беринг, илтимос! − Хўп, жоним билан, − дея сотувчи аёл қизимга юзланди: − Қани, қизим айт-чи, сенга қанақа рангдаги этиклар ёқади, кўрсатчи? − Йўқ, этик олмайман, бошқа