Бозор расталарининг бирида ширин нон ва манти пишириб сотадиган аёл ҳар куни мижозларга егулик улашарди. Бир куни ёмғир шиддат билан ёға бошлади. Ёмғир жалага айланди. Аёл дўконни қулфлаб, магазиндан иккита соябон сотиб олди. Қизи ўқийдиган саньат маркази эшиги олдига боргач кийимларига қараб, ичкари киришга иккиланиб қолди. Шусиз хам йўқчилик туфайли қизининг тенгдошлари олдида изза бўлишидан қўрқиб юрган она бинонинг пастки қаватига тушиб дарс тугашини кута бошлади. Шу пайт қизи билан кўзи тўқнашди. Она қизини кўриб мамнун қўл силкитди. Бироқ қизи уни кўрмаганга солиб девор ортига беркинди. Бир неча дақиқадан сўнг девор ортидан мўралади. Бу эса онасини бу аҳволда ку