Хайвонларнинг тилини тушунган Хазрати Сулаймон алайхиссалом хузурларига келган киши ёлвориб: - Эй Аллохнинг Набийси, менга хайвонлар тилини ўргатинг. Мен уларни нималар хақида сўзлашишларини билишни истайман, - деди. - Йўқ, сен уларнинг сўзларига сабр қила олмайсан, хикматини тушунмайсан, дедилар. Аммо киши илтимос қилиб сўрайвергач Сулаймон алайхиссалом унга хайвонлар тилини ўргатдилар. Мамнун холда уйига келган киши хўроз билан кўппакнинг сўзлашишига қулоқ тутди. Кучук ёнидаги хўрозга дерди: - Хўроз, дўстим, сен арпа ва буғдойга қорнинг туяди. Ер титсанг сенга емиш кўп, менинг эса қорним жуда очиб кетади. Шу овқат қолдиқларини қолдирсанг бўларди. Хўроз эса: - Сабр