Ибн Аббосдан р.а. ривоят қилинади. «Бир куни Расулуллоҳ с.а.в. нинг орқаларида мингашиб кетаётган эдим. У зот: «Эй бола, сенга бир калима ўргатайми? Аллоҳга риоя қил, сени сақлайди. Аллоҳга риоя қил, Уни рўпарангдан топасан. Агар сўрасанг, Аллоҳдан сўрагин. Агар ёрдам тиласанг ҳам, Аллоҳдан тилагин. Билгинки, агар уммат бирор нарсада сенга ёрдам беришга жамланишса, фақатгина Аллоҳ сенга (тақдир) қилиб ёзиб қўйган нарсанигина ёрдам бера олишади, холос. Агар уммат бирор нарсада сенга зарар беришга жамланишса, фақатгина Аллоҳ сенга (тақдир) қилиб ёзиб қўйган нарсанигина зарар бера олишади, холос. Қалам кўтарилиб, саҳифалар қуриб бўлган», деб айтдилар». Имом Термизий ривоятлари.
Термизийдан бо