Ким қанча олади? Ўзбек хонанда ва актёрларининг гонорарлари рейтинги
Концерт ва гастрол сафарлари санъат аҳли учун чиқимли иш ҳисобланади. Бир пайтлар фойда кўришгандир, аммо ҳозирги кунда концертларида ҳақиқатан пул ишлаб топадиган хонандалар бармоқ билан санарли даражада кам. «Истиқлол» санъат саройининг ижара ҳақи бир кун учун 12—14 миллион сўмни ташкил этади. Бундан ташқари мусиқачиларга, режиссёрга, декорацияга, саҳнадаги мониторга, овоз режиссёрига ва бошқа кўплаб шу турдаги харажатлар ҳам мавжуд. Натижада фойда деярли 0 га тенг бўлиб қолади. Шундай экан концерт бу фойда кўриш эмас, балки пиар учун. Умумий даромаднинг қарийб 95 фоизи миллий сектор орқали амалга оширилади. У халқни