Ҳар кун бир хил ботади
қуёш, Ҳар кун тонглар
отаверади. Умр – кўздан
юмалаган ёш, Сўрамасдан
ўтаверади. Бу дунёга келтирган
Ўзи, Яна Ўзи олиб кетгувчи. Биз
билган шу “бир умр” сўзи –
Шамдек ёниб, шамдек ўчгувчи.
Ҳар кун тонглар отаверади, Ҳар
кун бирдай ботади қуёш. Умр –
карвон. Кетаверади. То
тупроққа қўйилгунча бош.
“Аттанг”ларга тўла бу дунё,
Тўлиб кетган “эссиз”лар билан.
Осмонлардан тушгандек гуё
Кимлар нолир турган еридан.
Кимдир пули борлигига шод,
Кимдир хурсанд бағрингни
тилиб. Яна кимдир яшар
умрбод Тирикликка шукрлар
қилиб. Аммо ҳар кун ботади
қуёш, Ҳар кун тонглар
отаверади. Умр номли битта
қаламқош Тутқич бермай
кетаверади. Гоҳо х