Арзим тингла, эй Ягона Ҳақ…! Сенга нидо кўпайиб кетди. Мададингни кутаман илҳақ, Турли бало кўпайиб кетди . Мусулмоннинг сони озайди, Ибодатли они озайди, Иймон шараф-шони озайди, Ох! Бехудо кўпайиб кетди! Тавҳидингни билмайди кўплар, Билиб амал қилмайди кўплар. Четдан мадад тилайди кўплар, Сохта «худо» кўпайиб кетди! Дод соламиз яшаш қийин деб, Намоз деса - бошлаш қийин деб, Тайёр ошни ошаш қийин деб Кайфу-сафо кўпайиб кетди! Ҳар биттамиз «мулло» бўлволдик, Масалалар талашиб толдик, Етмиш икки йўл аро қолдик, Динга даъво кўпайиб кетди! Ақиданинг бағри хун – доғлик, Тафаккурнинг кўзи боғлоғлик, Фарз адоси жимжилоқ чоғлик, Аммо «дуо» кўпайиб кетди! Сирдош тутган ҳеч обрў топмас, Биров – биров