Қамоқ муддатин ўтаб, камбағал озод бўлди,
Дўстликни оқладим деб, кўнгли қувончга тўлди,
Қамоқдан чиқиб тўғри, дўстин уйига борди.
Бой йигит қабул этмай, бор, деб қувиб юборди.
Кўчада қолган йигит, не қилишни билмасди.
Нима қилса ҳам дўстга, ҳеч ёмонлик қилмасди.
Бу кечани кўчада, бир амаллаб ўтказди.
Дўсти учун камбағал, ёшлигини ютқазди.
Эртаси кун эрталаб, бир нуроний отахон,
У камбағал йигитга, тутқазди бир чамадон.
Лекин бир сўз демасдан, қайтиб кетди изига,
Жавоб ҳам қайтармади, камбағалнинг сўзига.
Йигит очиб қараса, чамадонда тўла пул,
Ва пуллар орасида, ифорли оқ атиргул.
Чамадондаги пулга, машина ва уй олди,
Икки кун ўтмай унга, бир гўзал учраб қолди.
У оппоқ ати