ДУНЁлар керакмас ёнимда бўлса, АЖИНлар ярашган хушчиройлигим... Шодлигим бир дунё ЖИЛМАЙИБ кулса, : ОНАМ - бойлигимдир, ОТАМ - савлатим...! Болам деб, чақам деб умри адоғим, :' Меҳнатда ёрилган қўли қадоғим... Бирлари боғимдир, бирлари тоғим, ОНАМ - бойлигимдир, ОТАМ - савлатим...! Қилган ДУОлари ёритгай йўлим, Меҳрини қизғонмас ҲОТАМтойлигим... Бир умр кўксимда ТАЪЗИМда қўлим, ОНАМ - бойлигимдир, ОТАМ - савлатим...! Арзигай,уларга бўлса ЖОН фидо, Уларсиз АДОман, ГАДОман, гадо...: Ўзинг паноҳингда асрагин ХУДО, ОТАМ - савлатимдир, ОНАМ - бойлигим...! Xudoyorov.M