ЭРИМНИНГ ЎЛИМИГА ЎЗИМ АЙБДОРМАН
(Ибратли хикоя)
Фақат, пул, уй-жой, болалар дебман. Эримнинг кўнгли, истаклари билан қизиқмабман... Унинг хиёнатга, вафотига ўзимни айбдор деб биламан”...
Бу аёл «бошимдан ўтган воқеаларни гапириб бермоқчиман, иложи бўлса, тўлиғича ёзинглар», деди. Албатта, бунга рози бўлдик. Қайғули ҳикоя сиз — азизларни ҳам бефарқ қолдирмаса керак…
Кейин оғир хўрсиниб, гап бошлади:
— Яқинда турмуш ўртоғим оламдан ўтди. Унинг ғамгинлигини тушуниб, ҳамдардлик билдирдим.
— Эрим жазманининг уйида, унинг қўлида жон берган... — деди суҳбатдошим алам билан йиғларкан.
Нима дейишни билмай қолдим, аслида бундай вазиятда нима дейилишини билмасдим.
Суҳбатдошимнинг кундош азобида