Кимларнингдир хатоси,
Кимга ибрат ва мисол.
Кўп аёллар қатори,
Яшар эди бир аёл.
Кўзга сурма тортарди,
Хино қўйиб қўлига.
Аммо унча эътибор,
Бермас эди тилига.
Инсон бошин егай тил,
Боғланмаса иймонга.
Нима сўзлар келмайди,
Суяги йўқ забонга.
Дерди ким ҳам кўрибди,
Охират ва жаннатни?
Инсон ўлса фарқи йўқ,
Қабр нурми, зулматми?
Агар ўлсам, ким кулсин,
Кимлар кўзин ёшласин.
Жонсиз танам ҳоҳласа,
Итлар судраб ташласин.
Ўзгармас деб ҳаётим,
Қилган дод-у ноламдан.
Айни совуқ чиллада,
Хола ўтди оламдан.
Ҳаммаёқни қор босди,
Совуқ олди забтига.
Кошки муздан тушса ер,
Тўрт ўтиннинг тафтига.
Қабр қазиб тириклар,
Ўлар ҳолга келишди.
Наиложки мурдани,
Чуқурчага кў