ЭЙ ДЎСТ!
Туғилмоқ, яшамоқ ҳар бир бошда бор, Кимларга омад ёр, кимлар бахтга зор, Кимнингдир гул умри сўлганда бекор,
Ўйла, бу умрнинг савдосин эй дўст,
Тингла бу кўнгилнинг садосин эй дўст.
Эй дўст, яхшиликни умри узоқдур,
Ёмоннинг ҳар босган изи тузоқдур, Ёлғончилик недур, охири чоҳдур,
Олгин ота-онанг дуосин эй дўст,
Хато ёзма кўнгил иншосин эй дўст.
Бахтнинг илдизи бу сабр дегани,
Эй дўст бесабрлик жабр дегани,
Яхшилик охири қадр дегани,
Тушун, зарҳикматлар маъносин эй дўст
,
Кўтарма нодонлар ғавғосин эй дўст.
Севгини рад этмоқ гуноҳдир азал,
Ўзга юрт ватандан бўлолмас авзал,
Энг аввал дилхонанг безатгин гўзал, Топгайсан ҳар дарднинг давосин эй дў