Болангизни қарғаманг,
Дуо қилинг болани.
“Ит”, “Эшак” деб сўкишга,
Ҳаё қилинг болани.
Расуллулоҳ дердилар,
Юзларидан ёғиб нур: “Болалар бу-жаннатнинг
Гулу райҳонларидур”.
Тўғри баъзида “Гулу-
Райҳон”лар ҳам куйдирар,
Шўхлиги ошиб кетса,
Жонингиздан тўйдирар. Бобом дерди: “Болани
Сўкмоқ асли эмас эп,
Жаҳлингиз чиқса айтинг:
“Нодон” ёки “Хумпар” деб.
“Бой бўлгур”, “Кўпайгур”денг
Асло деманг “Ўл”, “Лаънат”. Шуни билиб қўйингки,
Сўкиниш ҳам бир санъат.
Қанийди пайғамбардай
Сўксангиз, қилсам ҳузур.
Ул зот дердилар,сўкса:
“Бурнинг ерга ишқалгур”. Тилдан чиққан ҳар сўзда,
Маърифат, зиё бўлсин,
Ҳатто сўкишингиз ҳам,
Яхши бир дуо бўлсин.
Ихлос билан қилинган,
Ҳар ниятинг ушал