ҲУШЁРМАН
(ғазал)
Ҳар кеча ғам дорининг остидаман, бедорман,
Аслида дунёйимиз бир Чорсу, ночорман.
Нархи мавжуд эътибору ҳурмату эъзознинг,
Холи чўнтак бирла мен
бозоридан безорман.
Не қилай борим шу бўлса, бунча мендан нолима,
Бойлигим ёлғиз ўзинг, эй беқарор, иқрорман.
Бўлди бас, кўп таъна қилма камбағалсиз деб, етар,
Сен каби ширинбағалнинг бағрида то борман.
Мошинангиз йўқ, саройингиз қани, дейсан мудом,
Борлигим бир шеърият, бошдан оёқ ашъорман.
Не десанг ҳам розиман, меҳру вафо ҳамрозиман,
Тавба, сен айёр учун кўп нарсага тайёрман.
Ҳар кун алдайсан, ўзингча, эртага келгум дея,
Шод бўлма, гарчи майга ёрман, ҳушёрман.
Шунча қ