............ЎРГАТ.............
Ўргат менга сенсиз яшашни,
Бахтсизликни бахт деб аташни.
Юракларнинг оғриқларига,
Парво қилмай қўлни силташни !
Ўргат менга ғамни дўст билиб,
Айрилиқни бўйнимга илиб,
Сирдош бўлиб соғинчлар билан,
Қарши олай аламни кулиб!
Ўргат менга сенсиз яшашни,
Ўпиб суйсин кўзларим ёшни,
Кўксим додлар чекмасин асло,
Юрагимга жойлагин тошни!
Меҳр нима танимай ўтай,
Қахрларга бошимни тутай,
Ўргат менга хиссиз яшашни,
Телбаликни бахтим деб атай
Сенсизликга кўнолмаябман,
Бир тошдайин яшолмаябман,
Ўргат менга ишқдан кечишни,
Ёлғиз ўзим эплолмаябман !!!
Ўргат менга қалбсиз яшашни......
Бахтсизликни бахт деб аташни ...