ТУПРОҚ ХОЛИДА
Жазо масканидир бу ер майдони
Одам ва Хаввохон қувилган макон
Бе вафога ёйманг,бу кенг дунёни
Тупроғида ётамиз, чиқса агар жон
Хар бало қиламиз бағрини тилиб
Бизга рисқ бергувчи ўша тупроқни
Унутиб қўямиз устидан кулиб
Роббимни олдида,турган сўроқни
Жон чиқиб бир куни паймона тўлса
Давлату, бойлигинг фойда бермайди
Унутма э дўстим, бандаси ўлса
Шу хокисор тупроқ бизни кўллайди
Хокисор бўлмоқлик, тупроққа хосми?
Бир одим, тупроқдан яралган Одам
Айтинг инсоният шу ЕРга мосми???
Куррайи заминга сиғмас хали хам.
Ер, жазо маскани шунга келганмиз
Навбатда турармиз ўлим олдида,
Унутма э дўстим, тупроқ бўлганмиз
Роббимга қайтамиз тупроқ холида.
Муаллиф; Зокиржон Сафаров.