КЕТАЯПМАН...
Мен кетяпман.
Кўзда ёшлар қотиб қолсин,
Сўнги тонглар мудрамасдан отиб қолсин,
Тош дийдангиз армонларга ботиб қолсин,
Кетаяпман сиздан кечиб...
Кўкда сузган парқу булут тарқаб кетсин,
Кунлар келиб «оҳ»ларингиз кўкка етсин,
Розиман-ей, кунларингиз менсиз ўтсин,
Кетаяпман сиздан кечиб...
Ёмонларнинг нағмасига минг йўрғалаб,
Андармонсиз ёлғон ишқни сиз эркалаб,
Увол бўлган муҳаббатга қўл силталаб,
Кетаяпман сиздан кечиб...
Озорингиз энди қалбдан ўчирмайман,
Изҳоримни байтларимга кўчирмайман,
Минг ёлворинг, хатоингиз кечирмайман,
Кетаяпман сиздан кечиб...
Дунё беранг, беҳис энди кўзларима,
Мунг уялаб олди қаранг, юзларима,
Интиқ бўлинг энди ширин сўзларима,
Кетаяпман сиздан ке