Расулуллоҳ (ﷺ) ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар
Расулуллоҳ (ﷺ) Одам алайҳиссалом ҳали руҳ ва жасад орасида турганларида у зот (ﷺ) набий эдилар. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг Одам алайҳиссаломгача бўлган насабларидаги кишиларга бирор фаҳш иш етмаган. Расулуллоҳ (ﷺ) Аҳмад (Аллоҳга энг кўп ҳамд айтувчи) деб номландилар. У зотдан олдин бирор киши бундай ном билан номланмаган. Расулуллоҳ (ﷺ) кечаси оч қоринда ухлаб, тонгда қоринлари тўқ ҳолда уйғонардилар. Аллоҳ у зотни таомлантириб қўяр эди. Расулуллоҳ (ﷺ) олд томонни қандай кўрсалар, орқа томонни ҳам ҳудди шундай кўрардилар. Расулуллоҳ (ﷺ) кундузи қандай кўрсалар, қоронғу кечани ҳам ҳудди шундай кўрардилар. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг тупуклари шўр сувни ҳам чучук қилар эди. Расулуллоҳ (ﷺ) душманларнинг қалбига бир ойлик масофадан қўрқув солардилар. Расулуллоҳ (ﷺ) бирор марта ҳам эснамаганлар. Расулуллоҳ (ﷺ) ва бошқа пайғамбарлар ҳеч қачон эҳтилом бўлишмаган. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг терлари мушкдан ҳам ҳушбўй бўлган. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг соялари бўлмаган. У зот тамомила нур бўлганлар. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг кийимларига бирор марта ҳам пашша қўнмаган. Расулуллоҳ (ﷺ)ни бирор марта бурга ва ҳашарот чақиб, азият бермаган. Расулуллоҳ (ﷺ) минган улов бирор марта тезак ташламаган, бавл қилмаган. Расулуллоҳ (ﷺ) дунёга келганларида коҳинлар осмондан хабар ололмай қолишган. Расулуллоҳ (ﷺ) Меърож кечаси барча пайғамбарлар ва фаришталарга имом бўлиб намоз ўқ