Мен хам сендек инсон боласи,
Сени дея кечдим боримдан.
Тингла бир бор юрак ноласи,
Бир бор хабар олгин холимдан.
Кузим кутар бир сени интик,
Хар кимсадан сени излайман.
Этолмайман ишкимни тортик,
Яна маюс, сени сурайман.
Колма майли мангу ёнимда,
Факат менга ургат яшашни.
Сенсизлигим кетмас ёдимдан,
Мухаббатсиз ургат карашни.
Чалгитарман узимни хар гал,
Нетай кетмас жамолинг харгиз.
Хатто сенсиз яшагим келмас,
Нетай сенинг юрагинг хиссиз.
Хамма кулар гуё холимга,
Эркалатган узинг деб айблар.
Шу ганимлар койил колсин деб,
Балки калбим хали хам кутар.