Намоз ўқимайман йиллар
бўляпти,
Иш деб ташвиш деб гунох
тўляпти,
Бугун ахволимга иблис
куляпти,
Ўлсам Аллоҳимга айт нима
дейман ...
Майхона сари югурдим
чопдим,
Қайдандир бехаё қизларни
топдим,
Иффатнинг бехосдан эшигини
ёпдим,
Ўлсам Аллоҳимга айт нима
дейман ...
Дерсан хали ёшсан ёшлик
хаваси,
Кафолат йўқ совуқдир ўлим
нафаси,
Титрайди кўксимда юрак
қафаси,
Ўлсам Аллоҳимга айт нима
дейман ...
Қурондан оятлар ёдлай
олдимми,
Бандалик бурчимни оқлай
олдимми,
Роббим рахматидан қуруқ
қолдимми,
Ўлсам Аллоҳимга айт нима
дейман ...
Жаннатни истайман ахир
инсонман,
Икки аро йўлда юрган
сарсонман,
Имоним заифми демак қадри
арзонман,
Ўлсам Аллоҳимга айт нима
дейман ...