Сиз суратда кўриб турган Суриялик қизчанинг бутун дунёга машҳур бўлишининг сабаби, фотоаппаратни қурол деб ўйлаб таслим бўлдим деган маънода қўлларини кўтарганидир. Дуо қилайлик азизлар ҳар бир боланинг болалиги бўлсин!
БОЛАМ
Қўлчаларинг туширгин. Болам сени отмайман. Қай гумроҳлар ботган у Гуноҳларга ботмайман...
Сурат олмоқчи эдим. Мен урушнинг суратин. Нигоҳингда кўрдимку Одамийзот сийратин.
Дилим вайрон, дилим хун Дунёсидан дод болам! Сенга қасди борларни Кўзинг билан от болам!!!
Мени ҳам от! Қўрқоқман! Отгин кўзлари чарос! Минг чиранмай, “ Дод!” демай, “Художоним!” бор холос....