Севган эдим телбалар мисол, Дил изҳорим қилдим бир қизга. Қўлин тутдим, тўлғонди ҳаёл – “Юр, кетамиз олис-олисга”. Атрофдаги дардли танадан, Ўтинч тилаб бахтли хонадан. Сарой қуриб пинҳон панадан, Юр, кетамиз олис-олисга. Муҳаббатдан бўлмайлик айро, Армон мисли – аламли дарё. Керак эмас сенсиз бу дунё, Юр, кетамиз олис-олисга. Соғинч елдан дийдорлар ширин, Муҳаббатли дилторлар ширин. Билгин, гулим кўнгилнинг сирин, Юр, кетамиз олис-олисга. Кўзга илмай казо-казони, Қанот қоқиб, кезиб фазони. Хукм бўлса, олиб жазони, Юр, кетамиз олис-олисга. Ҳасад қилиб бўлсалар ғаним, Тугаса ҳам танамда қоним. Умрим сенга фидодир жоним, Юр, кетамиз олис-олисга. Унутгин ёр, алдоқчи куйни, Жавоҳирсиз сурмагин ў