Паника тарқатишниям синдириб қўйишади:
Диққат! Тезкор воҳма-хабарлар!
— Бугун соат 23-00 ва тонгги 5-00 орасида вертолётдан фаросат кукуни сепилади! Ким ойналарини беркитиб олган бўлса, бефаросат қолади ва картошка талашишга, ҳожат қоғози ва гувала кесаклар йиғишга муккасидан кетиб қолади!
— Дўконларда, автобусларда, кўчаларда, хонадонларда, ишхоналарда, ер тагида, сув остида, ғорларда, осмонда, космосда ва ҳожатхоналарда одамлар аниқланса, 100 рулон бумага миқдорида жаримага тортилади!
— Вирус ўпкага ўтишдан олдин томоқда 3 ҳафта карантинда, ҳиқилдоқда 3 ой каникулда ва қизилўнгачда 3 йил архивда туради! Шу пайтда томоқ тақиллаб, одам картошка ва гречкага бошқоронғи бўлади ва ич кетиши