Apple компанияси асосчиси Стив Жобс замонамизнинг энг машҳур одамларидан саналади. Apple компанияси кўплаб позициялар бўйича жаҳоннинг энг етакчи ўринларига кўтарилганига қарамасдан, Жобс доимо оддий ва камтар одам бўлиб қолган. Яқинда унинг шифохона палатасида ўлимидан аввал қолдирган охирги мактуби чоп этилди. Унинг бу сўзлари энг нозик қалб торларини ҳам жунбушга келтиради.
“Мен бизнес дунёсидаги чўққиларни забт эта олдим. Кўпчилик менинг ҳаётимни муваффақият тимсоли деб атайди. Бироқ мен тан оламан, ишимдан ташқари ҳаётимда унча ҳам қувончларим кўп эмас. Ва умуман, бойлик бу мен турмушимда кўникиб қолган бир во