Меҳрибон отам.
Куни кеча қўшнимизнинг хонадонида хадм Қуръон бўлди. Қўшнилар билан бирга у хонадонга дадам билан бирга кирдик. Улар билан дастурхон атрофига ёнма ён келиб жойлашдик. Датурхондаги ноз неъматлардан тановвул қилиб бўлгач, дастурхонга ош тортилди. Дадам иккимиз бир лагандан ош ерканмиз, олдиларидан чиққан гўшт бўлакларини секин секин мен томонга суриб қўйдилар.
Бу манзарани кузата туриб, аввалги бир стсимдаги ота бола суҳбати ёдимга тушди. Дадаси ўғлидан "ким кучли ўғлим сенми, менми?" деб уч бора сўраганида, уччаласида ҳам "мен кучлида ота" деб жавоб қилади. Жавобдан хафа бўлган ота ўғлидан нарироқ кетади ва яна сўрайди, "Ўғлим сўнги бор сўрайман, ким кучли?",