Ёнингизга борсам шодланиб,
Сиз жимгина тураверасиз.
Оддийгина сухбатлар куриб
Мени эрмак килаверасиз.
Мен ишониб муъжизаларга
Ниманидир кутавераман.
Сунгра ширин кийноклар билан
Сархуш булиб кетавераман.
Иккимизнинг дардларимиз бир,
Бегонадек юраверасиз.
Очай десам кулфи-дилимни,
Сиз жимгина кулаверасиз.
Бахона куп боришларимга,
Дарвеш булиб боравераман.
Мухаббатнинг кулиман саркаш,
Севги дея ёнавераман.
Сиз такдирга аччиклар килиб,
Кулиб-кулиб кунаверасиз.
Бардошингиз умрдан узун
Сирингизга кумаверасиз.
Менинг эса тулмайди кунглим,
Сизни куриб тулавераман.
Ахир бошка мухаббатим йук,
Сизга эрмак булавераман.