Етмиш йил эл яшаб Қуръон, Суннатсиз,
Эрлар ночор қолди, аёл авратсиз,
Замон дурадгори, асбоб-яроқсиз,
Илма-тешик томни ямашга тушди.
Ҳайронман сен ўзбек деган миллатга,
Ерингни тўлдирдинг мараз, иллатга,
Не жавоб айларсан бундай кулфатга,
Қара, пойдеворинг нурашга тушди?
На шомда ишинг бор, на тонгда ёдинг,
Ароқ, уйқу бўпти бор эътиқодинг,
Жаҳон саҳнасидан ўчмоқда отинг,
Номингдан бошқалар сўзлашга тушди.
Нечун қоралайсан сен ўз ўтмишинг,
Амир ҳам ўз кишинг, хон ҳам ўз кишинг,
Кўрарманми сенинг униб-ўсишинг,
Нечун парвоналар оташга тушди?
Ким эмиш! Барин гоҳ сотган ўзингсан
Бир-бирингни ғажиб ётган ўзингсан.
Ким бош тикласа тош отган ўзингсан
Ахир ўз бошинг ҳам шу тошга тушди.
Келди Мах