Севилмаган аёл ноласи
Илк бора учрашувга чиқиб, сиздан меҳрли илтифот, муҳаббат изҳори, ҳеч йўқ, биргина жилмайиш ўрнига, "мен сенга уйланолмайман, ота-онам мажбурлаб сени олиб беришмоқчи. Илтимос, тўғри тушун, мени севган қизим бор. Уни жондан ортиқ кўраман. Сен ота-онангга менга тегмаслигингни айтсанг, бизникилар севгилимга уйланишимга кўнишади..." деган гапларни эшитдим...
Эсимни таниганимдан бери аям дадам мени сизга илинганларини, икки синфдош дўст қуда бўлишга келишганларини қулоғимга қуйиб келардилар. Балоғат остонасига қадам қўйиб, тенгдошларим каби соҳир туйғулар оламига тушиб қолган кезларим, пинҳона йўлларингизни пойлардим. Эътиборингиз менга тушмаса, ич-ичимдан ўкиниб қ