____
Намозхон рукуъдан бош кўтарганида шундай дейди:
سَِمعَ اللَّه لِمَنْ حِْمدَه .
Ўқилиши: “Самиаллоҳу лиман ҳамидаҳ”.
Маъноси: “Аллоҳ Ўзига ҳамд айтган бандасини эшитади”.
Бу ердаги “эшитиш” ижобат қилиш маъносидадир. Яъни, Аллоҳ Ўзига ҳамд айтган банда дуосини қабул этади.
“Роббанаа ва лакал ҳамд (ҳамдан касийрон тоййибам мубаарокан фийҳ)”.
Маъноси: “Эй Раббимиз, ҳамду фақат Сенга хос (Сенга кўп, покиза, муборак ҳамд айтамиз).
Рифоа ибн Рофеъ Зурақий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ортларида намоз ўқиѐтгандик. У зот бошларини рукуъдан кўтарганларида: “Самиаллоҳу лиман ҳамидаҳ”, дедилар. Шунда орқа сафдаги бир киши: “Роббанаа ва лакал ҳамд, ҳамдан касийрон тоййибам мубаарокан фийҳ”, деди. Набий алайҳиссалом намоздан чиққач, “Бу гапни ким айтди?” деб сўрадилар. Ҳалиги одам: “Мен”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен ўттиздан ортиқ фаришта (сен айтган сўзларни) биринчи ѐзиш учун шошилаѐтганини кўрдим”, дедилар”.
“Роббанаа” – “Эй Раббимиз” деганда Аллоҳнинг Яккаю Ягона Илоҳлиги, Унинг барча мулклар Эгаси, Қудратли Зотлиги эътироф этилади.
“Ва лакал ҳамд” деганда дуо билан эътироф жамланади. Унинг мазмуни шундай: “Эй Парвардигоримиз, биздан ҳусни қабул эт. Бизни ҳидоятга бошлаганинг, Ўзинг рози бўладиган йўлга йўллаганинг учун Сенга ҳамд айтамиз”.
“Ҳамдан касийрон тоййибам мубаарокан фийҳ”нинг маъноси қуйидагича: “Кўп, холис (тоза, пок), баракали ҳамд айтамиз”.
"Намозда хушуъ" китобидан.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев