#Асар_18
وعن عمر بن الخطاب رضي الله عنه قال : (عجبت لرجل لا يطلب الغنى بالباءة ، والله تعالى يقول في كتابه : (إِنْ يَكُونُوا فُقَرَاءَ يُغْنِهِمُ اللَّهُ مِنْ فَضْلِهِ) النور/32 . عزاه السخاوي في «المقاصد الحسنة»
(ص/149) لعبد الرزاق ، عن معمر ، عن قتادة ، أن عمر قال : وذكره . وقتادة عن عمر : منقطع .
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу деди:
"Никоҳ билан (келувчи) бойликка умид қилмайдиганлар мени ажаблантиради.
Ахир Аллоҳ айтганку:
"Ўз ораларингиздаги тул-беваларни ҳамда қул ва чўриларингизни яхшиларини уйлантиринглар. Агар улар камбағал бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлу-карами билан бой-беҳожат қилур. Аллоҳ (фазлу-карами) кенг, билгувчидир"
(Нур: 32)"
(Абдурраззоқ 10393, Қуртубий 12/241).
🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿
#Асар_19
سُئِلَ عُمَرُ عَنِ التَّوْبَةِ النَّصُوحِ فَقالَ: التَّوْبَةُ النَّصُوحُ أنْ يَتُوبَ العَبْدُ مِنَ العَمَلِ السَّيِّئِ ثُمَّ لا يَعُودُ إلَيْهِ أبَدًا
Умар ибн ал Хаттоб розияллоҳу анҳудан
"ХОЛИС ТАВБА" нима деб сўралганда, у киши "Кишининг ёмон ишдан қайтиб, сўнг унга абадий қайтмаслигидир" деб жавоб бердилар.
(Ибн Абу Шайба 34491)
[1] Тахрим сураси 8 оят.
🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿
Ёлғон гапиришдан қутулинг!
Ёлғон гапириш оқибатлари
Ёлғончи одам Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлади.
Ёлғончи одам Аллоҳдан узоқ кимса бўлади.
Ёлғончилик мўминликка хос бўлмаган амалдир.
Ёлғон гапириш мунофиқлик белгисидир.
Ёлғончи жамиятдаги ишончсиз кимса бўлади.
Ёлғончига ҳеч ким ишонмайди.
Ёлғончи одамлар орасида шарманда бўлиб, инсонларнинг назаридан четда қолади.
Ёлғончининг фарзандлари ҳам ёлғонни ўрганиб тарбия топадилар.
Аллоҳ таоло барчамизни ёлғон гапиришдан ва ёлғончиларга шерик бўлишдан асрасин!
🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿
5 Хафтада 8 та ўсмирни қабрга қўйдик .
Сафвон ибн Салим ўлим тўшагида ѐтган Муҳаммад ибн Мункадирнинг ҳузурига кирганида: "Ўлим сизни қийнаб қўйганга ўхшайди", деб, уни юпата бошлади. Бир пайт Муҳаммаднинг юзи чироқ нуридек ѐришиб кетди. Кейин: "Агар сиз менинг ҳозир қаерда турганимни кўрганингизда, кўзингиз қувнаб кетган бўларди", деб жон берди.
Муҳаммад ибн Собит Банноний айтади: "Отам ўлим тўшагида ѐтганларида у кишига "Ла илаҳа иллаллоҳ"ни талқин қилдириш учун (айтдириш учун): "Эй ота, "Ла илаҳа илллаллоҳ", денг", дедим.
"Эй ўғлим, мени холи қўй,
дедилар отам, мен ҳозир олтинчи ѐки еттинчи вирдимни (ҳар куни Қуръондан ўқиладиган вазифа) ўқияпман".
Омир ибн Абдуллоҳ ўлим тўшагида ѐтганида муаззиннинг азон чақираѐтган товушини эшитиб: "Мени масжидга олиб чиқинглар", деди. У шом намозини ўқиш учун имомга иқтидо қилди ва бир ракаат намоз ўқиб, кейин жони узилди. Унга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!
🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿
1. Отанг сенга танбеҳ берганида у сени ёмон кўрмайди.
2. Отанг сенга босим қилганида у сени ўсишингни истайди.
3. Отангни жим турганини кўрганингда у сени келажагинг ҳақида бош қотираётган бўлади.
4. Отанг иқтисод қилган пайтда билиб қўй, у ўз нафсини бутунлай маҳрум қилган бўлади.
5. Отанг ҳансираб қолганини кўрсанг билиб қўй, у сен сабабли шундай бўлган.
6. Отанг кулган пайтида билиб қўй, бунинг ҳам сабабчиси сенсан.
7. Отанг қаттиққўл бўлиб қолса билиб қўй, сен унинг кўрсатмаларига юрмаган бўласан.
8. Отанг эшик хонасини қулфлаб олган пайтида билиб қўй, у йиғлаётган бўлади.
🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿
#Ҳадис_991
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Дўзах шаҳвоний нарсалар ила ўралгандир.
Жаннат ѐқимсиз нарсалар ила ўралгандир», дедилар».
(Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган).
-- Шарҳ:
Дўзахнинг атрофига ҳавойи нафс ўзини урадиган маишатпарастлиқ зино, қимор, ўғрилиқ порахўрлик каби нарсалардан парда қилиб қўйилган. Ким ўша ишларни қилса, мазкур пардани кўтарган бўлади. Ким ўша пардани кўтарса, унинг ортида турган жаҳаннамга қулайди. Жаннатнинг атрофига ҳавойи нафсга ѐқмайдиган ибодат, тақво, сабр, аччиқни ютиш, бошқаларнинг ѐмонликларини кечириш каби нарсалардан парда қилиб қўйилган. Ким ўша ишларни қилса, мазкур пардани кўтарган бўлади. Ким ўша пардани кўтарса, унинг ортида турган жаннатга киради.
Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 36
🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿
#Ҳадис
Абу Саъид Худрийдан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қайси бир мусулмон кишининг берадиган садақаси бўлмаса, дуо қилаётган пайтда «Аллоҳим! Ўзингнинг банданг ва Расулинг Муҳаммадга салавот юборгин, мўмин-мўминаларга, муслим-муслималарга ҳам салавот юборгин», десин. Бу унга закот ўрнига ўтади».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишнинг мақоми ана шундай улуғ экан.
Ҳамма ҳам садақа қилиб, савоб олишни орзу қилади. Аммо бу нарса ҳаммага ҳам насиб бўлавермайди. Баъзи кишилар садақа қилиш учун нарса топа олмайдилар. Улар бундан маъюс бўлишлари турган гап. Аммо уларнинг бу ҳолатларини яхшиликка буришнинг осон йўли бор экан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишса, садақанинг ўрнига ўтар экан.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
🌼🌼🌼🌼🌼🌼
#Ҳадис_202
Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида эдик, у зот тўлин ойга боқиб туриб айтдилар:«Сизлар Парвардигорингизни худди шу ойни кўриб турганингиздек кўрасизлар» дедилар.
(Муттафақун алайҳ).
Аллох таоло бизларни хам шу бандалари каторидан килсин . Амийн.
🌼🌼🌼🌼🌼🌼
#Ҳадис_203
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Аллоҳ таоло раҳматни юз бўлакка бўлиб, тўқсон тўққизтасини Ўз ҳузурида олиб қолди ва бир бўлагини ерга туширди. Мана шу бир бўлак раҳмат билан махлуқотлар бир бирига раҳм шафқат кўрсатишади, ҳатто ҳайвон боласини босиб олмаслик учун туёғини кўтаради» дедилар.
(Имом Муслим ривояти).
🌼🌼🌼🌼🌼🌼
💐💐💐💐💐💐
#Ҳадис_992
Таомланган сўнг қўлни ювушлик ҳақида.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қўлидаги таом юқи ила, уни ювмасдан ухлаб қолсаю, унга бирор мусибат етса, ўзидан бошқани маломат қилмасин», дедилар».
(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар).
-- Шарҳ:
Баъзи кишилар ушбу ҳадиси шарифни ўқиб, овқат егандан кейин қўлини ювмай ухлайдиган одам ҳам бўлар эканми, дейишлари мумкин. Ҳа, фақат ўтакетган эътиборсиз одамгина қўлидаги овқатнинг юқини ювмай ухлаши мумкин. Лекин, бу ҳадиси шариф айтилиши беҳикмат эмас. Чунки, Ислом янги келган пайтда бунга ўхшаш одоблардан одамларнинг умуман хабарлари йўқ эди.
Аллоҳнинг таълимоти бўлган Ислом биринчи бўлиб бу каби ишларда инқилобий ўзгартишлар вужудга келтирди. Кишиларни маданиятли бўлишга даъват қилди. Янги мусулмонларни ана шу руҳда тарбиялаб борди. Астасекин мусулмонлардан кўриб бошқа халқлар ҳам бу масалаларга эътибор бера бошладилар.
Андалусдаги Ислом давлати билан қўшничилик таъсири остида қўшни халқлар ҳам қўлини ювиб овқатланишга ва овқат еб бўлиб қўлини ювишга одатландилар. Ушбу ҳадиси шарифда овқатдан кейин қўлини ювмаслик мусибат етказиши таъкидланмоқда. Бу мусибатга эса, фақатгина ўша қўлини ювмаган одамнинг ўзи сабабчи эканлиги ҳам айтилмоқда. Мазкур мусибат турли-туман касалликлар ёки шунга ўхшаш нарсалар кўринишида бўлиши мумкинлигини уламоларимиз айтиб ўтганлар.
Ҳадис ва Ҳаёт 16
💐💐💐💐💐💐


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев