#Асар_7
حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ مُحَمَّدٍ، قَالَ: ثنا مُحَمَّدُ بْنُ شِبْلٍ، قَالَ: ثنا أَبُو بَكْرِ بْنُ أَبِي شَيْبَةَ، قَالَ: ثنا أُسَامَةُ، قَالَ: ثنا مُحَمَّدُ بْنُ عَمْرٍو، عَنْ صَفْوَانَ بْنِ مُسْلِمٍ، قَالَ: قَالَ أَبُو مُسْلِمٍ الْخَوْلَانِيُّ:
« كَانَ النَّاسُ وَرَقًا لَا شَوْكَ فِيهِ فَإِنَّهُمُ الْيَوْمَ شَوْكٌ لَا وَرَقَ فِيهِ، إِنْ سَابَبْتَهُمْ سَابُّوكَ، وَإِنْ نَاقَدْتَهُمْ نَاقَدُوكَ، وَإِنْ تَرَكْتَهُمْ لَمْ يَتْرُكُوكَ » .
Абу Муслим ал Хавланий (Тобейин) роҳимаҳуллоҳ:
"(Олдин) Одамлар (дарахтлар) барглари каби эдилар, уларда тикан йўқ эди, лекин бугун улар баргсиз тиканга ўхшайди. Улар хақорат қилсанг улар сени хақорат қилишади, танқид қилсанг, сени танқид қиладилар, агар уларни тинч қўйсангиз, сизни тинч қўйишмайдилар" дедилар.
(Ибн Абу Шейба 36522)
🍃🍃🍃🍃🍃🍃
#Асар_6
قوله {تَقْشَعِرُّ مِنْهُ جُلُودُ الَّذِينَ يَخْشَوْنَ رَبَّهُمْ ثُمَّ تَلِينُ جُلُودُهُمْ وَقُلُوبُهُمْ إِلَى ذِكْرِ اللَّهِ}،
"Ундан Роббиларидан қўрқадиганларнинг терилари титрар. Сўнгра уларнинг терилари ва қалблари Аллоҳнинг зикрига юмшар"
(Зумар 23 оят)
عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُرْوَةَ بْنِ الزُّبَيْرِ قالَ: قُلْتُ لَجَدَّتِي أسْماءَ كَيْفَ كانَ يَصْنَعُ أصْحابُ رَسُولِ اللَّهِ ﷺ إذا قَرَءُوا القُرْآنَ؟ قالَتْ: كانُوا كَما نَعَتَهُمُ اللَّهُ تَعالى تَدْمَعُ أعْيُنُهُمْ وتَقْشَعِرُّ جُلُودُهُمْ
Абдуллоҳ ибн Урва ибн Зубайр рохимаҳуллоҳ:
Мен Бувимдан (Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг қизлари Асмо розияллоху анҳодан) сўрадим:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг Асҳоблари Қуръон ўқишганда қандай ахволда бўлар эдилар?
Улар жавоб бердилар:
Улар Аллоҳнинг каломини ўқишганда кўзларидан ёш оқиб, териларидан титроқ ўтиб турарди" дедилар.
(Тафсир ибн Абу Хотим 18383)
🍃🍃🍃🍃🍃🍃
@oyatvahadis
Анас ибн Молик розияллоху анху: «Касбларнинг энг ифлоси кўшикчи аёлнинг касбидир» - деди.
(Ибн Абид- Дунё, Заммул- малаахий).
Абдуллох ибн Аббос розияллоху анхумо деди: «Чилдирма харомдир, чолгу асбоблари харомдир, дўмбира харомдир ва торли чолгу асбоблари харомдир».
(Имом Бухорий ривояти).
Умар ибн Абдулазиз рахимахуллох кўшик хакида шундай деди: «Унинг бошланиши Шайтондан бўлиб, окибати Аллох азза ва жалланинг газабидир.»
(Ожуррий Умарнинг таржимайи холларида айтган сўзларида ривоят килди).
Фузайл ибн Иёз рахимахуллох деди: «Кўшик зинонинг рукясидир».
(Ибн Абид-Дунё, Заммул-Малаахи).
Имом Аъзам Абу Ханифа рахимахуллох кўшик устидан харом деб хукм чикарган имомларнинг биридир. У кўшик эшитишни гунох деб хисоблар эди.
Имом Молик рахимахуллохдан кўшик хакида сўралганида: «У билан биз тарафларда фосиклар шугулланадилар» деб жавоб берди.
Имом Ахмад рахимахуллох: «Най, камиш най, сурнай, танбур, рубоб ва шунга ўхшаш чолгу асбоблари харомдир» - деди.
@oyatvahadis
#Ҳадис_988
ШЕЪР, ҚЎШИҚ ВА УЛАРГА ЎХШАШ НАРСАЛАР ҲАҚИДА
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Бирингизнинг қорни қусқига тўлмоғлиги шеърга тўлмоғидан яхшидир», дедилар».
(Тўртовлари ривоят қилишган).
-- Шарҳ:
Албатта, бу ҳадиси шарифда ножоиз шеър кўзда тутилган.
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Биз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Аржда юриб бораётган эдик. Бир шоир шеър айтиб йўлдан чиқиб қолди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тутинглар шайтонни ёки ушланглар шайтонни! Кишининг қорни қусқига тўлгани шеърга тўлганидан яхшироқдир», дедилар».
(Имом Муслим ривоят қилган).
-- Шарҳ:
Арж — маконнинг номи.
Ҳадис ва Ҳаёт 37
🍂🍂🍂🍂🍂🍂


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев