СЕВАМАНДА НИМА ҚИЛАЙ?Мен ишқингда девонаман,Келгин жоним ёринг бўлай.Атрофингда парвонаман,Севаманда нима қилай?Йўл қарадим муҳаббат деб,Дил сўрадим муҳаббат деб,Васлингни билдим қисмат деб,Севаманда нима қилай?Сенчи ҳамон бепарвосан,Ҳатто меҳринг беравосан,Қалбимга энг хуш навосан,Севаманда нима қилай?Чалсанг эди дил торимни,Тингласанг юрак зоримни,Берган бўлардим боримни,Севаманда нима қилай?Билмайсан ошиқлик недур,Савдойилик билан тенгдур,Изласанг маъноси кенгдур,Севаманда нима қилай?Куйингда дардманддур Аҳад,Ишқ деб бағри қондур Аҳад,Сен деб яшар у то абад,Севаманда нима қилай?Мен ишқингда девонаман,Келгин жоним ёринг бўлай.Атрофингда парвонаман,Севаманда нима қилай?