Йýлингизни кутиб кýз толган. Сизсиз кýнгли аламда колган. Юзга ажин,сочга ок солган. Онангизни асранг яхшилар. Чекиб туриб дунё гамини. Хеч кýрсатмас киприк намини. Тýлдириб дил,кýнгил камини. Онангизни асранг яхшилар. Фариштадек,оппок ýйлари. Жаннат гули райхон рýйлари. Ох топилмас кетса бýйлари. Онангизни асранг яхшилар. Рахм билмас йиллар сурони. Ортга кайтмас хеч лахза, они. То бор экан фурсат, имкони. Онангизни асранг яхшилар. Боринг,кучинг,суйинг, эркаланг. Пойин ýпинг,борингиз каланг. Керак бýлса чýг кезинг егланг. Онангизни асранг яхшилар. Борлигидир бахтингиз бутун. Ох чексангиз осмони тутун. Йýк,бýлмайди дунёга устун. Онангизни асранг яхшилар