Йўллар аёзида қалтирар жонинг, Юракка қўл солсам, қўлларим – совуқ. Бош устимда кезган саргардон ойнинг Ўн беши – қоронғи, ўн беши – ёруғ. Панд берди нигоҳлар басоратида Ё кўнгилсизлигим ёхуд кўрлигим. Меҳр ва миннатнинг ҳароратида Шўримни қуритди кўнглим – шўрлигим. Келгин, совиб кетган қонимни қиздир, Марқадингда қолиб кетма фаромуш. Ўн беши ёруғ ой аксида кимдир Fойиб бўлган ёлғиз тунни кўрар туш. Кўксинг ичра юрак – Даққи Юнусдан Қолиб кетган қадим, ҳазин шамчироқ. Ўткинчи дунёдан нигоҳин узган Жонинг жаҳонимда бўлар бахтлироқ. Бизнинг тариқатда дуч келган хатар Саноғи бўлса ҳам, йўқдир адоғи. Бисотимда бир йўл қолмаса агар, Очиқдир ер бағри, осмон қароғи… Қоқ суяк қолдириб кетди сўнгимг