Ярим оқшом қучиб бола бешигини Она қалби булинади доналарга,Фаришталар очинг жаннат эшигини,То тонгача алла айтган оналарга .Оналарни ранжитганни багрин тилинг,Туни сиз деб бедор утган қадрин билинг,Қадни букиб пойин упиб таьзим қилинг.То тонгача алла айтган оналарга Тун кечалар хамма ухлаб ётган палла, Она бедор боласига айтар алла,Қулингиздан келса сиз хам айтинг алла,То тонгача алла айтган оналарга. Жон куйдириб оқизиб дил қонингизни,Хизматида утказинг хар онингизни,Қулларига тутказинглар жонингизни,То тонгача алла айтган оналарга Она булиш хар аёлга насиб этсин,Ухла жоним болам дея алла айтсин.Аччиқ сузни айтсанг тилинг куйиб кетсин , ТО ТОНГАЧА АЛЛА АЙТГАН ОНАЛАРГА...