АЖАБО! ::.. — Ажабо, қўлингдаги минг сўм масжидга нақадар кўп-у, бозорга нақадар оз.
— Ажабо, бир ярим соат зикр нақадар узоқ чўзилади-ю, тўқсон минут футбол нақадар тез тугайди.
— Ажабо, дуода сўзлар нақадар топилмайди-ю, ғийбатда шу қадар қуйилиб келади.
— Ажабо, агар футболда қўшимча вақтга ўтадиган бўлса, нақадар ҳаяжонланиб турамиз-у, Рамазондаги қўшимча намоздан узоқ деб нолиймиз.
— Ажабо, Қуръондан бир саҳифа ўқиш нақадар қийин-у, "Даракчи"дан ўттиз бет нақадар осон.
— Ажабо, бир неча дақиқа масжидда нақадар узоғ-у, навбатдаги сериал қаршисида нақадар оз.
— Ажабо, хонанда қаршисида олдинги қаторларга нақадар ҳарисмиз-у, Худованда уйида сўнгги сафларга.
— Ажабо, одамларга жумъа маъруза