Сени ўз жисмида пайдо бўлганингни сезишидан бошлаб севадиган зот - Она! – Ҳали пайдо бўлмасингдан олдин орзу билан сени севадиган зот - Ота! – Она ўз ҳаётини тикиб сени дунёга тақдим қилади. – Ота ўз бахти эвазига сенга дунёни тақдим қилади. – Она сенга ҳаёт совға қилади. – Ота сенга бу ҳаётда қандай яшаш илмини совға қилади. – Она сени тўққиз ой қорнида кўтариб юради. — Ота сени бир умр елкасида кўтариб юради. – Она сени туғушда тўлғоқ ўтказади. — Ота туғулганингдан кейин сени учун доим тўлғоқда бўлади. – Она касал бўлсанг йиғлайди. — Ота йиғласанг касал бўлади. – Она сенинг оч қолишингдан ташвиш қилади. — Ота сенинг қандай оч қолмаслигингни ўргатади. – Она меҳр булоғи. — Ота ҳикмат уммони.