«Сен ота онангни рози қилдингми?!»
Бунча шодсан, бунчалар хурсанд,
Ёки бахтдан сармаст кулдингми?
Бир саволим сенга биродар,
Сен ота онангни рози қилдингми?!
Назар қилмай бирор кимсани,
Рақиб билиб барча-барчани,
Ёнимга кел, ростин айт қани,
Сен ота онангни рози қилдингми?!
Нима? Қайтар? Машина олдинг?
Қават-қават уй-жойлар солдинг?
Қўй, мақтанма, уятга қолдинг,
Сен ота онангни рози қилдингми?!
Кўча-куйда ғоздек юрганинг,
Кўз бойлади дунё кўрганинг,
Эҳ оғажон, нима қилганинг,
Сен ота онангни рози қилдингми?!
Таъна қилиш ниётим йўқ кўп,
Жаннат излаб юрганиг ҳам хўп,
Ҳаж керакми? Онанг пойин ўп,
Сен онангни рози қилдингми?!
...Бир саволим сенга биродар,
Се