___ Сизнинг дунёнгизга сиғмайман, дўстлар,
___ Ҳафталаб уйимдан чиқмайман, дўстлар.
___ Кулгили туюлар балки ҳолатим –
___Дадамни соғиниб йиғлайман, дўстлар.
___ Мени Яратгандан тортиқ билади,
___ Хатто отасидан ортиқ билади.
___Ёстиқдошим эмас, ёстиқ билади,
___ Дадамни соғиниб йиғлайман, дўстлар.
___ Эигрма ёшдан ўтдиму дард ўта қолмас,
___ Кўксимга муз боссам, совута олмас,
___ Бугун мени онам овута олмас –
___Дадамни соғиниб йиғлайман, дўстлар.
___ Ҳурматим жойида, иззат жойида,
___ Улуғ устозларим сўзи – қоида.
___ Халқимнинг бошида, пошшо пойида
___ Дадамни соғиниб йиғлайман, дўстлар.
___ Ҳасратимга қулоқ солиб тургандир,
___ Теран хаёлларга толиб тургандир.
___ Менга