Дадаси , бир неча кундан бери бошим айланиб, каттик огрияпти...
У́тиб кетар деб индамай юргандим, баттар булаяпти.
Шунга шунчами?Кимни боши огримайди. Вахима килишингни кара.Ана аччик кук чой дамлаб ич, у́тиб кетади...
Собир энсаси котиб, дарвозадан чикиб кетди.
Нозима эса яна уй юмушларига шунгиди.
Собир билан Нозима синфдош эдилар.
Аммо у́зларининг эмас, Ота оналарининг хохиши билан турмуш куришган.
Нолимайди, шукр..яхши ёмон , эл катори яшашяпти, 3 та фарзандлари бор.
Собир Нозимага бирор марта: "Сени яхши кураман "- демаган.
Нозима эса бир марта булса хам шу сузни эшитишни доим орзу килади.
Оиладаги муносабатлари эса оддий , ишдан келса кутиб олади, ширин-ширин таомлар тутади, озг