Мессидир футболнинг бугунги номи, Пеленинг ҳасаддан чиқмоқда жони. Ахир удир футболнинг янги қироли, Барибир дунёда МЕССИ энг зўри!!! Тўқсонлаб гол урар яна не керак ? Роналдо ортидан етолмай ҳалак. Мессини ичида қарғаса керак? Дунёда барибир МЕССИ энг зўри!!! Қирқ йил олдин қўйди Мюллер рекорд, Янгилай олмади ундан ўзга мард. Ҳеч парво қилмади унгамас бу дард, Дунёда барибир МЕССИ энг зўри!!! Мессидек бўлолмас бошқаси тайин, Кетма- кет тўрт марта тенгсиз оғайин. “Баъзи” лар ҳасаддан куймоғи тайин, Дунёда барибир МЕССИ энг зўри!!! Кимгадир Милан зўр, кимга Мюси, Бизларга керакмас ундан бошқаси. Кимгадир Реалдан йўқдир ўзгаси, Мен учун дунёда БАРСА энг зўри!!!