Биз қўйидаги сатрларда пайғамбаримиз саллаллаху алайхи вассалламнинг гўзал ахлоқларини ўргатадиган мактабларда таълим олган, улуғ, салаф уламоларимиздан бирлари – 442-ҳижрий санада туғилган, етти ёшидаёқ Қуръони Каримни ёд олган, умрини исломий илм ва унинг таълимига бағишлаб, 535-ҳижрий санада тўқсон уч ёшида вафот этган, муҳаддис олим, қози Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдулбоқийнинг ҳаётида воқеъ бўлган ва уни ўз тили билан сўзлаб берган, улуғ хулқлардан омонатдорлик, вафо, хайрлик ишни ҳеч қандай муқобилсиз адо этиб, унинг мукофотини охиратга заҳира қилиб қолдиришдек гўзал хулққа намуна бўладиган бир воқеъани баён қилмоқчимиз. Умид қиламизки, ушбу воқеъа сиз ҳам, мана шундай улуғ хулқларни касб