ИБРАТ
Kадим замонда бир бой бўлган экан. Унинг бир яхши, ақлли хотини бўлган экан.
Бир куни бой хотинига..
- Давлатимда хўп давр сураяпсанда!
Мендан бўлакка текканингда не кунларни кўрардинг ~ дебди.
~ Йўқ ~ дебди хотин эрига,
~ эрни эр қиладиган ҳам, қаро ер қиладиган ҳам хотин....
~ Хотинининг бу гапидан бой дарғазаб бўлиб, уйидан ҳайдаб юборибди. Қоронғи тушиб қолган экан. Хотин йўлга чиқибди-ю, чарчаб бир дарахтнинг тагида ўтириб,
тунни ўтказмоқчи бўлибди.
~ Анча ўтирибди. Шу вақт ўтин орқалаган бир йигит келиб, унинг ёнида тўхтабди.
~ Ҳой, синглим ~ дебди ўтинчи, бемаҳалда ёлғиз нима қилиб ўтирибсан? Уйингга борсанг бўлмайдими...
~ Уйим йўқ,~ дебди хотин, ота-онам жуда ёшл