Хотиним хўп хуш қилиқ, Сўзларида йўқ малол. Аслида уни туққан, Қайнонам тилло аёл. Иймони бут, юзи нур, Хар сўзи дилга хузур. Борига минг бор шукр, Қайнонам тилло аёл. Борсам кўнгли бўлар чоғ, Билмайди сира чарчоқ. Шунинг учун биз иноқ, Қайнонам тилло ае"л. Кутиб олиб бошқача, Солар бахмал кўрпача. Мехмон қилар тонгача, Қайнонам тилло аёл. Тайёр қилгач яхши жой, Келтиради қайноқ чой. Сезаман ўзимни бой, Қайнонам тилло аёл. Мехмон бўлган куним тўй, Сўйилар гох товуқ, қўй. Хаёлимда битта ўй, Қайнонам тилло аёл Ўчоққа ёқиб олов, Дамлайди дарров палов. Куёвманда мен куёв! Қайнонам тилло аёл. Атрофимда халак, гир, Сут қуяр, туғса сигир. Мақташга арзир ахир, Қайнонам тилло аёл. Куёвмас ўғлимсиз де